Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 132,7 минг нафарга ошган.

Тўққиз ой давомида Қирғизистонга 2 миллион 716 мингдан зиёд ўзбекистонлик борган. Бу Қозоғистон ва Тожикистонга сафар қилганлар сонини қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ.

Қозоғистонга 1 миллион 65 мингдан ортиқ, Тожикистонга эса қарийб 984 минг нафар фуқаро сафар қилган. Уч қўшни давлат бўйича жами кўрсаткич 4 миллион 765 минг нафардан ошади.

Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ўнта давлат:

  • Қирғизистон — 2 716 447 нафар;

  • Қозоғистон — 1 065 155 нафар;

  • Тожикистон — 983 724 нафар;

  • Россия — 281 571 нафар;

  • Туркия — 239 376 нафар;

  • Саудия Арабистони — 209 112 нафар;

  • Бирлашган Араб Амирликлари — 64 770 нафар;

  • Хитой — 58 531 нафар;

  • Миср — 45 583 нафар;

  • Ветнам — 36 347 нафар.

Қўшни уч давлатдан кейинги ўринларда Россия, Туркия ва Саудия Арабистони жойлашган. Жануби-шарқий Осиёдан Ветнам ҳам энг кўп борилган йўналишлар ўнталигига кирган.