Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия, Уругвайдан йирик ғалаба, Аргентина дуранг ўйнади ва бошқа натижалар
ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Жанубий Америка минтақасида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Бразилия терма жамоаси 9-турда ўз майдонида Боливияга қарши майдонга тушди. Учрашувда мезбонлар рақибларидан устун эканлигини кўрсатди ҳамда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Неймар учрашувда Боливия дарвозасига фаолиятидаги 300-голини киритди.
Уругвай эса Венесуэлани 3:0 ҳисобида мағлуб қилди ҳамда 19 очко билан жадвалда пешқадамликни сақлаб қолишди.
Аргентина терма жамоаси Лионель Мессисиз Перуни мағлуб қила олмади. Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Турнинг қолган учрашувлари натижалари билан танишинг:
Эквадор – Чили 3:0
Голлар: 1:0 – 19 Валенсия, 2:0 – 23 Рамирес, 3:0 – 46 Кайседо.
Огоҳлантиришлар: Браво (16), Рамирес (86).
Уругвай – Венесуэла 3:0
Голлар: 1:0 – 29 Лодейро, 2:0 – 46 Кавани, 3:0 – 79 Кавани.
Огоҳлантиришлар: Вискаррондо (41), Фигера (48), Лодейро (50), Гонсалес (85).
Четлатиш: Вискаррондо (65).
Парагвай – Колумбия 0:1
Гол: 0:1 – 90 Кардона.
Огоҳлантиришлар: Айяла (40), Рохас (44), Кандия (45), Агиляр (45), Лескано (67).
Бразилия – Боливия 5:0
Голлар: 1:0 – 11 Неймар, 2:0 – 26 Коутиньо, 3:0 – 39 Филипе Луис, 4:0 – 44 Габриэл Жезус, 5:0 – 75 Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Мелеан (18), Неймар (36), Акоре (37).
Перу – Аргентина 2:2
Голлар: 0:1 – 15 Фунес Мори, 1:1 – 58 Герреро, 1:2 – 77 Игуаин, 2:2 – 84, пенальти Куэва.
Огоҳлантиришлар: Йотун (15), Отаменди (30), Сабалета (69), Игуаин (72), Фунес Мори (82).
Мавзуга оид
23:05
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:40
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026