WikiLeaks Клинтон сайлов кампаниясига оид навбатдаги махфий маълумотларни эълон қилди
Махфий маълумотларни ошкор этишга ихтисослашган WikiLeaks сайти АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подестанинг электрон мактубларининг бир қисмини эълон қилди. 7 октябрь куни портал 2060та электрон ёзишма намуналарини ошкор қилди.
«Мактубларда ядро энергетикаси ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олишдан Клинтон фондига маблағ ўтказишлар хусусида сўз боради», — деб қайд этган сайт асосчиси Жулиан Ассанж.
Бундан ташқари, уларнинг бир қисми Туркия ва унинг Суриядаги манфаатлари, ушбу мамлакатнинг ИШИД халқаро террорчилик ташкилотига қарши курашда тутган ўрнига доир масалаларни қамраб олган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.
«Туркия қочқинларни ҳимоя қилиш ва уларнинг республикага оқимини тўхтатиш учун Сурия шимолида парвозлардан холи ҳудудни жорий қилмоқчи. Бироқ, бу улар ва бошқалар қуруқликдаги кучларни киритган тақдирда мумкин бўлади», — дейилади АҚШ мудофаа сиёсати Кенгаши вакилининг мактубида.
Унда шунингдек, Эрон АҚШ ва Туркия учун «ягона мавзу» бўлиши мумкинлиги айтилган бўлса, Сурия президенти Башар Асад иккала давлат учун ҳам таҳдид сифатида баҳоланган.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
15:50 / 17.10.2024
РФ ҲКК Суриянинг Идлибидаги 27 та нишонга зарба берди
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
11:30 / 01.10.2024