Жаҳон | 10:19 / 09.10.2016
8784
1 дақиқада ўқилади

Роберт Де Ниро Дональд Трампни чўчқа деб атади

Фото: Reuters

Америкалик актёр ва режиссёр Роберт Де Ниро АҚШ президентлиги учун сайловда Республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трампни чўчқа деб атади. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.

«У даҳшатли даражада аҳмоқ. У чўчқа.  У бизга тупурмоқда. Мен мамлакатимиз бу ҳолатга тушганидан жуда уятдаман. У одамларнинг юзига уришни исташи ҳақида айтади. Масалан мен ҳам мамнуният билан унинг юзига туширган бўлардим», — деган Де Ниро янги промороликда.

Бундан олдинроқ Де Ниро Трампни Мартин Скорсезенинг 1976 йилда суратга олинган «Таксист» фильми қаҳрамонига қиёслаганди. Вьетнам урушида қатнашиб қайтган бу қаҳрамон ижтимоий ҳаётдан ортда қолган бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид