Британиялик боксчи Фьюри чемпионлик камарларидан воз кечишга қарор қилди
Британиялик ўта оғир вазн тоифасидаги боксчи Тайсон Фьюри WBO ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпиони унвонларидан ўз хоҳишига кўра воз кечишга қарор қилди. Яқин орада боксчи ўз эътиборини тикланиш ва даволанишга қаратади, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.
"Ҳозир мен Кличкога қарши жангга ўхшаш навбатдаги ҳаёт синовига дуч келмоқдаман. Мен албатта курашаман", деб айтди Фьюри.
Аввалроқ WBO агар боксчи 10 кун ичида уни жанглар ўтказмаётгани, шартномани бузгани ва тақиқланган воситалар қабул қилгани учун нимага чемпионлик камаридан маҳрум қилмаслик борасида жавоб бермаса, чемпионлик унвонини олиб қўйишидан огоҳлантирган. Ўз навбатида Тайсоннинг мураббийи Питер Фьюри боксчи агар рингга қайтгач унвонлар учун жанг қилишга унга яна имкон берилса, унвонлардан маҳрум бўлишга тайёрлигини маълум қилган.
Аввалроқ Фьюри кокаин қабул қилишда ушланганди. Боксчининг ўзи буни рад этмаган.
Мавзуга оид
11:34 / 06.08.2024
Лос-Анжелесда тарих яратган Мадримов. Ўзбек боксчиси Американи қандай забт этди?
10:00 / 13.07.2024
Мадримов – Кроуфорд жанги промо-ролиги эълон қилинди. Баҳс 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказилади
19:56 / 03.04.2024
«Камарни ютишдан кўра уни ҳимоя қилиш қийинроқ» — Исроил Мадримов билан интервю
09:57 / 10.10.2021