Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Одессада фавқулодда ҳолат эълон қилди
Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили минтақада юз берган кучли довул сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилди. У бу ҳақда 13 октябрь куни Facebook тармоғидаги саҳифасида ёзган.
«Дарахтлар ва электр узатиш устунларининг қулаши 3 кишининг ҳаётига зомин бўлган. уларнинг бири 11 ёшли боладир. 100дан ортиқ аҳоли пункти электр қувватидан маҳрум бўлган. Вилоят маъмуриятида фавқулодда ҳолат штаби фаолият юритмоқда», — деб ёзган Саакашвили.
У шунингдек, фуқароларни шамол кучи сусаймагунча уйдан чиқмай туришга чақирган.
12 октябрь куни Одессага кучли довул ёпирилгани хабар қилинмоқда.