Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад Сурия инқирозини ҳал этиш йўлини маълум қилди
Сурия президенти Башар Асаднинг баёнот беришича, Сурия инқирозига барҳам бериш учун тўғри келган одам билан эмас, балки ер юзидаги террорчиларга қарши кураша оладиган ва таъсирли сиёсий кучлар билан музокаралар олиб бориш лозим. Унинг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати шундай таъсир кучига эга.
"Муаммо музокараларни ҳар ким билан эмас, балки ҳақиқий таъсирга эга ва вазиятни ўзгартира оладиганлар билан олиб боришда. Тасаввур қилайлик, биз мухолифатнинг барчасини, ватанпарварларини ҳам, бошқаларини ҳам, ватандагиларини ҳам, хориждагиларни ҳам тўплаб, улар билан барчасини келишиб олдик. Ва бу Суриянинг ёрқин келажагининг гарови, деб ишондик. Шу пайтда бошқа савол пайдо бўлади: улардан қайси бири Ер юзидаги террорчиларга таъсир кўрсатади?" — деган Асад "Комсомольская правда" газетасига берган интервьюсида.
"Барчамиз яхши биламизки, ушбу террорчиларнинг аксарияти "Ал-Қоида", ИШИД, "Ан-Нусра", "Аҳрор аш-Шом" каби гуруҳларга алоқадор ташкилотлар аъзосидир. Уларни ваҳҳобийлик ғоясидан бошқа нарса қизиқтирмайди. Шунга кўра, сиёсий мухолифат билан ҳар қандай музокара вазиятни ўзгартирмайди. Айни мана шу муаммонинг асосий қисмидир", — дея баёнот берган Сурия президенти.
Унинг таъкидлашича, Сурия ҳукуматининг "вазиятга таъсир этишга доир ўз усуллари бор".
"Биз террорчилар билан урушмоқдамиз. Мухолифат-чи, улар нима қила олади? Мана савол қандай турибди? Ва мен бунга жавоб бера олмайман. Уларнинг ўзлари нимага қодирликлари ва нима қила олишликларини айтишлари керак", — деган Сурия етакчиси.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025