Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзстандарт” агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди
Кун.уз сайтининг “Ўзстандарт” агентлигидаги манбасига кўра, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Қурбонов Абдусалом Қобулбекович лавозимидан озод этилган. Ҳозирча, агентликнинг бўш қолган раҳбарлик лавозимига ким тайинлангани маълум эмас. Қурбонов 2012 йил июн ойидан буён Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

“Ўзстандарт” агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун махсус ваколат берилган Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органи ҳисобланади. “Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятини амалдаги Қонунчиликка кўра бевосита ва қуйи тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.
“Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 октябрдаги 342-сонли “Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026