Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: Лозаннадаги учрашувда Сурияда сиёсий жараённи тезлик билан бошлашга келишиб олинди
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Сурия бўйича ўтган учрашувда бу мамлакатда сиёсий жараённи тезлик билан бошлашга келишиб олинди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.
"Биз бир овоздан сиёсий жараённи бошлашни чўзмаслик кераклигини айтдик. Вазиятга таъсир қилиши мумкин бўлган, бугун бу даврада муҳокама қилинган бир нечта фикрлар бор", деб айтди Лавров.
Лавровнинг айтишича, учрашув сермазмун ўтди. Кўп томонлама муҳокаманинг иштирокчилари алоқаларни яқин орада давом эттиришга келишиб олишди.
"Суриядаги вазиятни тартибга солишга ёрдам берувчи баъзи келишувларга эришилишига умид боғлаган ҳолда алоқаларни яқин кунларда давом эттиришга келишиб олдик", деб қўшимча қилди Лавров.
Учрашувда Россия, АҚШ, Ироқ, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар, Миср ташқи ишлар вазирлари иштирок этишди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026