Россиянинг Приморье ўлкасида Шимолий Корея кемаси россиялик чегарачиларга ҳужум қилди
Шимолий Кореянинг балиқ овловчи кемаси Россиянинг Приморье ўлкасидаги иқтисодий ҳудудда уни текширмоқчи бўлган россиялик чегарачиларга ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, чегара қўриқлаш кемаси Шимолий Кореяга тегишли "Дае Янг 10" кемасини текширмоқчи бўлиб, унга текширув ўтказувчи гуруҳни ташлаган. Бироқ корейс кемаси ундаги чегарачилар билан сузиб кетиб қолган.
Россиялик чегарачилар қоидабузарларни тўхтатиш учун огоҳлантирувчи ўқ узишган, бироқ кема тўхтамаган.
"Қоидабузар кеманинг кетиб қолмаслигининг олдини олиш мақсадида унинг винт-рул гуруҳига катта калибрли пулемётдан отишга қарор қилинган. Кемага соат 19:36да ўқ узилгандан кейин, 19:44да кема бошқарувни йўқотган. Кеманинг орқа қисмига ўқ тегиши оқибатида унга сув кира бошлаган. Отишма бажарилган вақтда балиқ овловчи кема аъзолари кемадаги россиялик чегарачиларга ҳужум қилишга уринган. Бу тажовузкор ҳаракатлар оқибатида текширувчи гуруҳ аъзоларидан бири бошидан жароҳат олган", дейилмоқда хабарда.
Таъкидланишича, Россия ФХХ ходимлари нишонга олиб ўқ узиши оқибатида Шимолий Корея кемаси жамоасининг 9 аъзоси яраланган, улардан бири олинган жароҳатлардан вафот этган.
Мавзуга оид
11:03 / 07.11.2022
Россиялик блогерлар РФ армияси Павловкада йирик йўқотишларга учраганини хабар қилмоқда
21:35 / 27.05.2022
Приморьеда икки депутат Путиндан қўшинларни Украинадан олиб чиқишни талаб қилди
11:48 / 08.11.2019
Приморье ўлкасида икки нафар ўзбекистонлик вафот этди
10:29 / 14.05.2017