Ўтказилган зарур текширув ва аниқлаш ишларидан сўнг пул маблағларининг қонуний эгаси аниқланиб, 10 минг АҚШ доллари белгиланган тартибда ўз эгасига тўлиқ қайтариб берилди, дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.
“Олмазор метро бекатидан Сергелига келдим, шу пайт сумкамдан 10 минг долларим тушиб қолибди. Шошиб югуриб кетгандим. Метро ходимларига раҳмат, ички ишлар ходимлари пулни топиб, мени Face-ID'дан қидиришибди. Мен у пулни йўқотганимни машинабозорда билдим. Ҳалол экан, қайтиб келди. Ички ишларга мингдан минг раҳмат”, – дейди ўзбек тилида гапирган қозоғистонлик.















