Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов Россияга солиқ тўламайдиган бўлди
Фото: RIA
USM Holding хўжайини Алишер Усмонов Россиянинг солиқ тўловчиси мақомидан маҳрум бўлди, деб ёзмоқда Forbes журнали. Бу хабарни USM матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган. Россия солиқ қонунчилигига кўра, РФ солиқ тўловчиси ҳисобланиш учун мамлакатда камида олти ой истиқомат қилиш лозим. Россияда жисмоний шахсларни солиққа тортишда уларнинг фуқаролигига эътибор берилмайди. Аксинча, бир йилнинг 183 кунида Россияда яшаган киши солиқ тўловчи ҳисобланади.
USM вакилининг журналга маълум қилишича, ҳозирда Усмонов амалий фаолият турларини тарк этган ва диққатини спорт, хайрия ва филантропик фаолиятга қаратган. У, Қиличбозлик халқаро федерацияси президенти ва ХОҚнинг Олимпия телевизион каналини барпо этиш комиссияси аъзоси ҳисобланади.
"Шу ва тиббий сабаблар туфайли у 2015 йилда РФ Солиқ Кодексига биноан, ўзининг солиқ тўловчи мақомини тасдиқлаш учун талаб этилувчи 183 кун Россияда бўлмаган. Халқаро қиличбозлик федерацияси ҳамда унинг президенти қароргоҳи Лозанна ва Монакода жойлашган. Албатта, бу USM холдингининг бизнеси ва тузилмасига ўз таъсирини кўрсатмайди", - дейилади USM матбуот-хизмати.
Хабарларга кўра, Усмонов сўнгги бир неча йилда жисмоний шахс сифатида Россия ғазнасига 350 млн доллар миқдорида солиқ тўлаган. Унинг холдингига кирувчи компаниялар эса, 2015 йилнинг ўзида 100 млрд рублга яқин солиқ тўлаган.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026