Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар аёл ҳайдовчиларнинг қизиққон бўлишини аниқлашди
Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси ва Goldsmith's University университети ҳамкорликда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, аёл ҳайдовчилар эркакларга қараганда жаҳлдор ва қизиққон бўлишади, деб ёзмоқда Motor1.com сайти.
Ижтимоий сўровда Буюк Британиядаги мингга яқин ҳайдовчилар қатнашган.
Маълум бўлишича, аёллар овозли сигналлар, бақир-чақир ва автомобилни бошқариш чоғидаги маслаҳатларга анча агрессив жавоб қайтаришади (14 фоиз) ва ҳайдовчи бурилиш чироғини ёқмасдан бошқа йўлакка ўтишини бирмунча қизишиб (13 фоиз) қабул қилишади.
Олинган натижалар эса, эркаклар рулда ўтирганда сезиларли қизиққон бўлишига оид фикрларни рад этади. Олимларнинг тахмин қилишича, аёл ҳайдовчилар уларга қадимдан мерос бўлган ҳимоя инстинкти туфайли ўзларини шундай тутишади.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026