Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР БМТ ХКнинг резолюциясини ноқонуний деб баҳолади
КХДР ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашининг ушбу мамлакатга қарши қабул қилган санкцияли резолюциясини ноқонуний деб ҳисоблашини билдирди. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги КХДРнинг БМТдаги доимий вакили хабарига асосланган ҳолда маълум қилмоқда.
«КХДРга қарши қаратилган ва ХК томонидан қабул қилинган резолюция ноқонуний ва ғаразли ҳужжатлар ҳисобланиб, Қўшма Штатлар томонидан уюштирилган ҳамда БМТ низоми ва бошқа халқаро меъёрларни бузади», — дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, расмий Пхеньян БМТ котибиятига мурожаат қилиб, «БМТ ХК томонидан КХДРга нисбатан қабул қилинган резолюциянинг ҳуқуқий асосини аниқлашни сўраган».
Мавзуга оид
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
08:45 / 25.06.2026
ЕКПА Гуржистон ҳукуматини мухолифатга босимни тўхтатишга чақирди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026