Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Леонардо Ди Каприо Элвис Преслининг продюсери ролида намоён бўлади
Paramount Pictures киностудияси Питер Гуральникнинг "Сэм Филлипс: Рок-н-роллни яратган киши" асарини экранга кўчириш ҳуқуқини қўлга киритди. Экранизациядаги бош ролни актёр Леонардо Ди Каприо ижро этадиган бўлди. Бу ҳақида Deadline нашри маълум қилди.
Филлипс – Мемфисдаги Sun Studio'да ишлаган мусиқий продюсер. У 1950-йилларда Элвис Пресли, Жонни Кэш, Жерри Ли Льюис ва Карл Перкинс каби артистларни юлдуз қилишда ёрдам берган.
Ди Каприо бу лойиҳада нафақат актёр, балки продюсерлардан бири сифатида ҳам иштирок этади. Яна бир продюсер эса - The Rolling Stones гуруҳи иштирокчиси Мик Жаггер. Лойиҳа билан Appian Way шуғулланади.
Мавзуга оид
20:26 / 09.01.2020
Актёр Леонардо Ди Каприо 11 соат денгизда қолиб кетган эркакни қутқарди
20:19 / 02.08.2018
Интернетда «Терминатор 6» фильми бош қаҳрамонлари тасвири пайдо бўлди
23:40 / 27.06.2018
Тарантино Ди Каприо ва Питт иштирокидаги янги фильм суратга олмоқда
16:13 / 27.11.2017