Жаҳон | 08:29 / 24.10.2016
3878
1 дақиқада ўқилади

Льюис Хэмилтон "Формула-1"нинг АҚШ Гран-Приси ғолиби бўлди

Фото: CNN.com

"Мерседес" жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон "Формула-1" пойгасининг АҚШ Гран-Присида маррага биринчи бўлиб етиб келди. Мусобақа Техас штатининг Остин шаҳридаги автодромда бўлиб ўтди. 

Хэмилтон 56 даврани 1 соат 38 дақиқа 12,618 сонияда босиб ўтиб, пойга ғолиби бўлди. Унинг жамоадоши, немис Нико Росберг маррага 4,520 сонияга кечроқ келди. "Ред Булл" аъзоси Даниэль Риккярдо етакчидан 19,692 сония ортда қолиб, 3-ўринни эгаллади.

Пойганинг кейинги босқичи Мехикода 28-30 октябрда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид