Июль ойида “Сочная долина” савдо маркаси катта совға акциясига якун ясади, унда бош мукофот – квартира ўйналган эди. Андижонлик Дилором Хўжаева олий мукофотнинг бахтли эгасига айланди. Бугун у бизга ўз омадининг сири ҳақида сўзлаб берди.
Дилором Акрамовна — меҳнатсевар инсон. Нафақага чиққанига 3 йил бўлганига қарамай, у 20 йилдан ортиқ вақт фаолият юритаётган вилоят электр тармоғида етакчи муҳандис лавозимида ишлашда давом этмоқда. “Ҳаётда турли вазиятлар бўлди, лекин ўйлашимча, қийинчиликлар вақтинчалик, мен яхшиликка ишонаман. Менинг табиатим шундай: ижобий фикрлаш тарафдориман, ҳеч қачон бировга арз қилмайман ва ҳар бир кунимга қувонаман”, - дейди Дилором Акрамовна.
Бундай ижобий ёндашув аёлга 2 нафар фарзандини катта қилишда ҳамда уларга таълим беришда ёрдам берди: қизи — бўлажак тиббиёт ходими, магистратурада ўқийди, ўғли эса Санкт-Петербургда халқаро ҳуқуқ йўналишида таълим олади.
“Менинг бир орзуим бор эди — квартира харид қилиш, - дея тан олади ғолибимиз. — Яқинда ўғлимни уйлантирмоқчиман, ёшларнинг алоҳида яшашлари тарафдориман. Фикримча, ёш оилаларнинг ишларига аралашиш керак эмас, болаларга ўз ҳаётларини мустақил қуришга имкон бериш лозим. Керак пайтда ёрдам берамиз, албатта, лекин алоҳида яшашсин ва масъулиятли бўлишга ўрганишсин. Шу боис яқин орадан квартира сотиб олиш ҳақида орзу қилардим, ана шунда меҳмонга чиқиш имкони ҳам пайдо бўларди. Мана шундай кутилмаган тарзда “Сочная долина” шарофати билан менинг орзуим амалга ошди!”
Ғолибимизнинг мукофотни қўлга киритган куни одатдагидек бошланганди: у 2 қути шарбат харид қилиш учун уйининг биринчи қаватидаги дўконга чиққан.
“Сочная долина”ни яхши кўраман ва бу шарбатни анчадан бери ичаман. Айниқса, беҳили, ананасли ва апельсинли шарбатлари жуда ёқади. Сотувчига айтдим: “Одилжон, менга одатдагидек икки хил шарбат беринг”. У эса менга: “Дилором опа, биласизми, акция бошланди. Унда квартира ва маиший техникалар ўйналяпти. Келинг, мен сизга мукофот стикерлари бўлган қутилардан олиб бераман”, - деди.
Қутидаги кодларни рўйхатдан ўтказиш, стикерларни эса сақлаб қўйиш кераклигини тушунтириб берди. “Ундай бўлса, ўшандан беринг-чи, - дедим – Мана кўрасиз, квартира ютиб оламиз”. Шундан буён, стикерли қутилар харид қила бошладим ва ҳар сафар квартира бизники бўлишини айтиб, ҳазиллашдим. Бу ҳазилларим ҳақиқатга айланди”.
Акция ташкилотчилари йирик мукофот билан қутлаш учун ғолибга қўнғироқ қилишганида Дилором Акрамовнани бир олам ҳиссиётлар ҳайрат, севинч, қувонч қамраб олди, лекин ишончсизлик бўлмади: “Мен барчаси адолатли бўлаётганига шубҳа ҳам қилмагандим. Компания ўз ўрнига ва нуфузига эга. Ҳақиқатдан ҳам квартира олишимга ишончим комил эди. Ҳаммаси шундай муваффақиятли кечдики, менга тўғри келувчи вариант ўзим истагандек уйимиз яқинидаги янги қурилаётган уйлардан топилди. Фарзандларим “Ойи, тақдир барча меҳнатларингиз эвазига сизни шундай мукофотлади”, дейишди. Ҳамкасбларим ва қўшниларим табриклашмоқда, ҳамма мен учун жуда хурсанд”.














