15:59 / 29.10.2016
23500

КХДР Япония ва АҚШга зарба беришдан огоҳлантирди

Фото: KCNA

КХДР АҚШ ва унинг иттифоқчилари, жумладан Японияга ҳам привентив зарба беришга тайёр. «Улар томонидан озгина фитна уюштирилса», шундай чора кўрилади, дейилган КМТА хабарида. 

Қайд этилишича, Япония «Корея халқининг энг ёмон душмани» бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, КМТА хабарида Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида танқид қилинган. «Кисида КХДРнинг ядро ва ракета синовлари муносабати билан Пхеньянга босим ўтказиб келмоқда», дейилади хабарда.

Top