Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аляска қирғоқлари яқинида номаълум мавжудот сув устига сузиб чиқди
Фото: Bureau of Land Management - Alaska/Facebook
Аляска қирғоқлари яқинида номаълум мавжудот сув устига сузиб чиқди. Мутахассислар усти муз билан қопланган мавжудот сув сиртига чиққанда уни видеога олишди. Бу ҳақда Mysteriousuniverse.org хабар бермоқда.
Ер ресурсларини бошқариш марказида воқеа жойи кўздан кечириб чиқилган. Марказ ходими ҳудудни синчковлик билан текшириб, барча жараённи видеога олган.
Кейинроқ маҳлуқ тутиб олинган. Марказ мутахассислари бу қандай жонзот эканлигини аниқлай олмаганлар. Улар буни интернет фойдаланувчилари ихтиёрига ҳавола қилишган.
Одамлар изоҳларда бу улкан илонбалиқ ёки осётр бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган. Фойдаланувчилардан бири ҳаттоки бу жонзот машҳур Лохнесс маҳлуқи бўлиши мумкинлигини айтган. Ҳозирча бу масалага ҳеч ким ойдинлик кирита олмаган.
Мавзуга оид
21:22 / 04.10.2025
Олимлар 40 минг йилдан бери абадий музликда бўлган микробларни уйғотди
23:43 / 16.08.2025
Трамп ва Путин учрашуви: бу нима эди?
22:58 / 16.08.2025
Трамп тўпни Зеленскийга узатди. У ён беришга мажбур бўладими?
02:00 / 16.08.2025