Иқтисодиёт | 00:33 / 30.10.2016
9719
1 дақиқада ўқилади

Турк лираси тарихий минимумгача қадрсизланди

Фото: Reuters

Турк лирасининг долларга нисбатан курси 28 октябрдаги савдолар вақтида янги анти-рекорд ўрнатди: долларнинг лирага нисбатан энг катта қиймати 3,1273 лирани ташкил қилди. Бу ҳақда ru.insider.pro хабар бермоқда

Нашрнинг айтишича, доллар курси биринчи марта 3,12 лирадан ошган. Бироқ лиранинг қадрсизланиши июлдагидан камроқдир. Ўшанда Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин доллар курси бир неча кун ичида 7,5 фоизга кўтарилиб кетган ва бир доллар учун 3,0965 лирани ташкил қилган. 

Financial Times таҳлилчилари лира курсининг заифлашишини Туркия марказий банки 2016 йилдаги ин¬фля¬ция даражаси прогнозини йиллик 6,5 фоизга оширгани билан боғлашмоқда.

Туркия иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бири бўлган сайёҳлик тармоғи ҳам оқсамоқда. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид