Карнеги-Меллон университетида шахсни яширувчи махсус кўзойнак ишлаб чиқилди
Питтсбургдаги Карнеги-Меллон университети олимлари эгасининг шахсини яширувчи махсус кўзойнак яратишди.
Карнеги-Меллон вакилларининг сўзларига кўра, уларнинг ихтироси юз ифодасини таниш тизими фаолиятини 90 фоиз ҳолатларда "чув тушириш"нинг уддасидан чиқади. Олимлар томонидан ишлаб чиқилган аксессуар комик кўзойнак кўринишида бўлиб, уларда шиша йўқ.
Таклиф қилинган кўзойнак тизимнинг қандай қилиб юзнинг муайян қисмларида жойлашган пикселлар рангини солиштиришга асосланган. Айнан кўзлар атрофидаги юз қисмларининг рангини ўзгартириш учун ҳам ана шундай арзон кўзойнаклардан фойдаланилади.
Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг ихтироси ёрдамида бошқа одам сифатида намоён бўлиш ёки сунъий интеллектдан яшириниш мумкин.
Шунга қарамай, ўзини бошқа одам сифатида кўрсатиш олимларга хавфли туюлмоқда. Карнеги-Меллондаги тажрибалар вақтида оқ танли киши мазкур кўзойнак ёрдамида актриса Мила Йововичга 87,7 фоиз ўхшашга муваффақ бўлган. Ғарбий Осиё фуқароси эса кўзойнак тақиб, актёр Клайв Оуэнга ўхшаб қолган.
Бир жуфт кўзойнакнинг 3D-принтерда ишлаб чиқарилиши атиги 22 центни ташкил қилади.
Мавзуга оид
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
16:32 / 27.09.2024
Америкалик олимлар гриппдан ҳимоя қиладиган бурун спрейини ихтиро қилди
14:54 / 17.05.2024