Жаҳон | 10:16 / 04.11.2016
17364
2 дақиқада ўқилади

АҚШ конгрессида Хиллари Клинтон давлатга хиёнат қилишда айбланди

© AP Photo/ Patrick Semansky

АҚШ конгрессида АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон давлатга хиёнат қилишда айбланди. Конгресснинг қуйи палатаси ички хавфсизлик қўмитаси раҳбари Майкл Макколнинг айтишича, хизмат доирасида шахсий почтасидан фойдаланган собиқ АҚШ давлат котибининг бепарволиги сабабли энди "душманлар" махфий ахборотга эга бўлдилар ва барча америкаликларга хавф солишлари мумкин. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"У бизнинг душманларга ахборот тақдим қилди ва энди улар жуда нозик ахборотга эгалар. Бу эса нафақат Клинтон ва АҚШ миллий хавфсизлигига, балки хорижда хизмат қилувчи барча АҚШлик эркак ва аёлларга хавф солмоқда", деб айтди Маккол Fox News телеканали эфирида.

Маълум қилинишича, АҚШ Федерал қидирувлар бюроси хорижий разведка хизматлари Клинтоннинг электрон мактубларидан воқиф бўлганларига 99 фоизга ишончи комил. Маълумотларга кўра, камида 5 та давлат разведкачилари Клинтон мактубларини ўқишган. 

Мавзуга оид