Жаҳон | 16:59 / 07.11.2016
17949
2 дақиқада ўқилади

ИШИД етакчиси Мўсулдан қочиб кетди

Фото: «РИА Новости»

Ироқ армияси ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Мўсулдан қочиб кетгани ҳақида маълум қилди.

Бундан олдинроқ Мўсулга ҳужум давомида ИШИДнинг 2 мингдан ошиқ жангариси йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.

"Разведкадаги манба тасдиқладики, Абу Бакр ал-Бағдодий оила аъзолари ва яқинларидан иборат 150 кишилик гуруҳ билан Мўсулдан чиқиб кетиб, авиазарбалардан қочиб қолган", деган Ироқ ҳарбий кучларидаги манба.

Бундан олдинроқ жангарилар етакчиси Мўсул мудофааси учун бирлашишга чақириб, чиқиш қилганди. У Туркия томон таҳдид қилиб, бу мамлакатни "ИШИД фаолиятини давом эттирадиган" мамлакат сифатида номлаганди.

Абу Бакр ал-Бағдодий (ҳақиқий исми Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадри) 2014 йилнинг июнидан буён ИШИДга раҳбарлик қилиб келмоқда. ОАВда бир неча марта унинг ўлими ҳақида хабарлар берилганди, лекин ҳеч бири тасдиқланмаган.

Ироқ ҳукумати армияси ва курдларнинг ҳарбийлашган бўлинмалари 17 октябрь куни Мўсулни озод этиш учун кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади. Уларни АҚШ бошчилигидаги коалиция қўллаб-қувватламоқда. Шу соатларда Ироқ армияси бўлинмалари Мўсулдан 17 км масофадаги Баашика шаҳрини эгаллади.

Мавзуга оид