Жаҳон | 17:12 / 08.11.2016
6542
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея раҳбари мамлакатдаги тартибсизликлар туфайли ОТИҲ саммитига бора олмайди

Фото: АР

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ўз дугонасининг давлат ишларига аралашгани эҳтимоли ҳақидаги хабарлардан кейин мамлакатда бошланган оммавий тартибсизликлар туфайли ОТИҲ (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммитидаги иштирокини бекор қилди. Бу ҳақда Assosiated Press хабар берган.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги томонидан маълум қилинишича, ҳозирги давлат раҳбари ОТИҲ саммитини ўтказиб юборадиган илк президентга айланиши мумкин. Саммит аъзолари 1993 йилдан буён ҳар йили учрашиб келади.

Шу билан бир вақтда президент вакили қайд этганки, Пак Кин Хе айни вақтда Шимолий Корея билан боғлиқ муаммолар ҳақида қайғураётгани учун саммитга бора олмайди.

Жанубий Корея пойтахти Сеулда 5 ноябрь куни президентнинг истеъфосини талаб қилиб минглаб кишилар кўчаларга чиқди. Бунга у ўзининг 40 йиллик дугонаси, коррупцион можарода айбланган Цой Сун Силга давлат ҳужжатларини ишониб топширгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди. 

Маълум бўлишича, Силь президентнинг нутқларини улар расман маълум қилингунга қадар таҳрир қилган. Цой Сун Силь шахсий ва тижорат мақсадларида президентга таъсир қилганликда гумон қилинмоқда. Жумладан, ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг маълум қилишича, унинг иккита жамғармаси – MIR ва K-Sport йирик бизнесдан пул йиғиш билан шуғулланган. Жорий ҳафтада аёл ҳибсга олинди.

Митингда 40 мингга яқин киши иштирок этган. 

4 ноябрда маълум қилинган маълумотларга кўра, президентнинг рейтинги рекорд даражагача тушиб кетган ва 5 фоизни ташкил қилмоқда.   

Пак Кин Хенинг дугонаси ва унинг икки собиқ ёрдамчиси давлат ишларига аралашишда айбланиб, ҳибс қилинган.

Мавзуга оид