Бутун дунё ота-оналарини ўйга солган мактаб директорининг мактуби
Сингапурдаги мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига бутун интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйган мактубни битди. Унда раҳбар ҳаттоки энг қайсар ота-онанинг қалбига йўл топа олувчи жуда муҳим ҳақиқатларни баён қилган. All Singapore Stuff нашри ана шу хатни тақдим этди.
"Қадрли ота-оналар, тез кунларда фарзандларингизнинг имтиҳонлари бошланади. Уларнинг имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишларидан хавотирда эканлигингизни яхши биламан.
Бироқ, илтимос, ёдингизда бўлсин: бу имтиҳонда ўқувчилар орасида математикани батафсил тушуниш зарурати бўлмаган рассом, тарих ва адабиёт фанларига эҳтиёжи йўқ тадбиркор, кимё фани керак бўлмаган мусиқачи, шунингдек физикадан кўра жисмоний тарбия фани муҳим аҳамият касб этувчи спортчи бўлади.
Фарзандларингиз яхши баҳо олишса, жуда яхши, албатта. Бироқ сиз кутганингиздек бўлмаса, уларни ўзига бўлган ишонч ҳиссидан маҳрум қилманг.
Болаларга ҳаммаси яхши, бу шунчаки имтиҳон эканини айтинг. Улар ҳаётда ундан-да аҳамиятли нарсалар учун яралишган.
Илтимос, шундай қилинг ва уларнинг дунёни забт этишини кузатинг. Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзуси ва истеъдодини олиб қўймайди.
Энг эзгу тилаклар билан, мактаб директори".
Мавзуга оид
16:59 / 02.11.2024
Андижонда ўқувчиларни калтаклаган мактаб директори ишдан олинди
09:58 / 02.11.2024
Олтинкўлда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
21:03 / 31.08.2024