2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун саралаш босқичи давом этмоқда. 12 ноябрга ўтар кечаси кўҳна қитъанинг бир неча стадионларида учрашувлар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз бу кунги учрашувлар голларга бойлиги билан ажралиб турди. Ўтказилган 10та учрашувда 39та гол киритилгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. 

Англия терма жамоаси британча дербида Шотландия терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Германия Сан-Марино меҳмони бўлиб, Серж Гнабри бенефисига айланган учрашувда рақиб дарвозасига жавобсиз саккизта тўп киритди.

Шунингдек Франция терма жамоаси ҳам Швецияга қарши учрашувда иродали ғалаба қозонди. Ҳисобда ортда қолаётган бўлишига қарамай, французлар Поль Погба ва Дмитри Пайет киритган голлар эвазига уч очкони қўлга киритди.

Қуйида қолган натижалар билан ҳам танишиб олишингиз мумкин.

ЖЧ-2018. Саралаш

Европа

Арманистон – Черногория 3:2 (0:2)

Голлар: 0:1 – 36 Кояшевич, 0:2 – 38 Йоветич, 1:2 – 50 Григорян, 2:2 – 74 Ароян, 3:2 – 90 Казарян.

Сан-Марино – Германия 0:8 (0:3)

Голлар: 0:1 – 7 Хедира, 0:2 – 9 Гнабри, 0:3 – 32 Хектор, 0:4 – 58 Гнабри, 0:5 – 65 Хектор, 0:6 – 76 Гнабри, 0:7 – 82, автогол Стефанелли, 0:8 – 85 Фолланд.

Германия: тер Стеген, Хенрихс, Хуммельс, Хектор, Гнабри, Киммих, Хедира (Горетцка, 77), Гетце (Майер, 71), Гюндоган, Гомес (Фолланд, 71), Мюллер.

Шимолий Ирландия – Азербайджан 4:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 27 Лаферти, 2:0 – 40 Маколи, 3:0 – 66 Маклафлин, 4:0 – 83 Брант.

Чехия – Норвегия 2:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 11 Крменчик, 2:0 – 47 Змргал, 2:1 – 86 Кинг.

Франция – Швеция 2:1 (0:0, 2:1)