Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондаги элчихонасини ёпиб қўйди
Бугун, 13 ноябрь куни АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси "хавфсизлик нуқтаи назари"дан ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.
Дипломатик миссияни ёпиш қарори жангарилар Кобул яқинидаги "Баграм" базасига ҳужум қилганидан кейин қабул қилинган. Бу ҳужум оқибатида америкалик 2 аскар ва 2 нафар шартнома асосидаги ҳарбий ҳалок бўлганди.
2 кун олдин эса Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги Германия консулхонасига ҳужум уюштирилган ва 6 киши қурбон бўлиб, 100дан ортиқ киши жароҳатланганди.
АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси сайтида америкаликларга Афғонистонга сафар қилишдан тийилиш тавсия этилган.
2015 йилнинг 1 январидан буён Афғонистонда НАТОнинг қўллаб-қувватлаш миссияси сақланиб қолмоқда. НАТО ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама келишувга кўра, мамлакатда афғон ҳарбийларини ўқитиш ва қуролли кучлар тузилмаларини такомиллаштириш мақсадида 12 минг ҳарбий қолдирилган. Миссия ноҳарбий деб эълон қилинган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026