Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хитойда аёл учувчи қирувчи самолётда машғулот парвози вақтида фалокатга учради
Хитойда аёл учувчи Юй Сюй кўп функционал J-10 қирувчи-бомбардимончи самолётида машғулот парвози бажараётганида фалокатга учради. Бу ҳақда Хитойнинг Марказий телевидениеси маълум қилди.
Хитой армияси ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот хизмати маълумотларига кўра, 12 ноябрдаги машғулот парвози вақтида самолёт билан муаммолар юзага келган. Парвоз йўналиши Тяньцзинь шаҳридан ўтган. Самолёт айнан шу ерда бошқарувни йўқотиб, Юйтянь уездида фалокатга учраган.
Юй Сюй катапульта қилган, бироқ ерга тушаётган вақтда жиддий жароҳат олган ва улардан ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, иккинчи учувчи омон қолган ва шифохонага етказилган.
Ҳалок бўлган учувчи 1986 йилда туғилган бўлиб, юқори лавозимли шахсларни Хитойга ташрифлари вақтида кузатиб борган "Бай" гуруҳи аъзо бўлган. Учувчи учинчи авлоддаги қирувчи самолётларни бошқара оладиган гуруҳдаги 4 аёл учувчининг бири бўлган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026