
Тўйга ўзбек шоу-бизнеснинг энг ёрқин вакиллари, жумладан, "Санъат гуруҳи", Зиёда, Алишер Файз, Манзура, Шаҳзод, Мавлуда Асалхўжаева, "Шош" гуруҳи, Раъно Ярашева каби санъаткорлар ташриф буюриб, Ўтбосаровлар оиласини ушбу қувончли кун билан қутлашган.

Тошкентдаги “Зебу зар” ресторанида бўлиб ўтган висол оқшомида сухандоннинг шогирдлари, ёш бошловчилар ҳам ҳозир бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Абдумўмин Ўтбосаров 2015 йилнинг 31 декабрь куни 56 ёшида оламдан ўтган эди.










