Спорт | 09:46 / 14.11.2016
8875
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Месси «Барселона»ни шартномасини узайтирмаслиги ҳақида хабардор қилган

Фото: AFP

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар клуби билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси бу қарорни оиласи билан ёзги таътилдалигидаёқ қабул қилиб бўлганди. У ўшанда отасидан ва яқин кишиларидан биридан жамоа раҳбариятига бу истаги ҳақида етказишни сўраган. Месси ҳатто амалдаги шартномаси якунигача ҳам «Барселона»да қолишига ишончи комил эмас. 

Кўк-анорранглилар жамоаси президенти Хосеп Бартомеу бу хабардан шокка тушган. Кейинроқ у Мессидан хотиржамликни сақлашни, ўз ниятларида оғирроқ бўлишини сўраган. Шунингдек, Бартомеу футболчи учун сўраладиган бадал пули 250 миллион еврони ташкил қилишини эслатган.

Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Бундан олдинроқ, Лионель Месси «Барселона»дан Криштиану Роналду «Реал»дан топаётган пулни, яъни 50 миллион евро маош тўлашни талаб қилгани ҳақида хабарлар берилганди.

Каталония клуби футболчига рекорд даражадаги маош таклиф қилишга тайёр. Қайд этиш керак, «Барселона» яқиндагина Неймар билан шартномани 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирган бўлиб, бразилиялик ҳужумчи учун йилига 25 миллион евро тўлашга рози бўлганди. Айни вақтда жамоа уругвайлик Луис Суаресни ҳам янги шартномага кўндириш ҳаракатига тушиб қолган.

Мавзуга оид