Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой раҳбари Трамп билан мулоқотда: Хитой ва АҚШ кўп соҳаларда ҳамкорлик қилиши мумкин ва керак
Фото: Reuters
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Жинпинг илк марта телефон мулоқоти ўтказишди.
РИА Новости хабар беришича, томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантириш хусусида, шунингдек, ўзаро учрашиш имкониятлари ҳақида гаплашишган.
Хитой раҳбари Трампни сайловдаги ғалаба билан қутлаган.
«Айни вақтда икки томон ўзаро муносабатларни ривожлантиришда улкан имкониятларга эга. Томонлар истиқболда ҳаракатларни мувофиқлаштирган ҳолда олиб бориши, иқтисодий ҳамкорликни ва барча соҳалардаги алоқаларни кенгайтириши керак. Хитой ва АҚШ ҳамкорлик қилиши мумкин ва лозим бўлган ишлар анчагина. Савдо алоқаларини кенгайтириш икки мамлакат халқлари фаровонлигини янада оширади», — Жингпиннинг сўзлари келтирилган Хитой Марказий телевидениесида.
Ўз навбатида Трамп АҚШ ва Хитой муносабатлари ривожланишда давом этишига умид билдирган.
Бундан олдинроқ, Трампни Бушлар оиласи вакиллари АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:09 / 05.02.2026
Си Жинпинг Трампга: Тайванга қурол етказиб беришда АҚШ эҳтиёткор бўлиши керак
19:31 / 04.02.2026
Хитой армияси раҳбариятидаги тозалаш: бу нимани англатади?
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
16:33 / 06.01.2026