Жанубий Корея прокуратураси президентнинг собиқ котибларини сўроқ қилди
Жанубий Корея прокуратураси 14 ноябрь куни давлат раҳбарининг икки нафар собиқ котибини сўроқ қилди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. Улар октябрь ойидаги сиёсий можаролардан сўнг истеъфога чиққан эди.
Аввал хабар қилинганидек, президент Пак Кин Хенинг қоҳин дугонаси Цой Сун Силнинг давлат ишларига аралашганига оид хабарлар пайдо бўлгач, мамлакатдаги сиёсий норозилик кучайган эди. Бундан ташқари, Цой Сун Силь давлат идораларидаги алоқаларидан фойдаланган ҳолда, йирик корпорациялардан пул йиққан.
Бу сафар Сеул марказий округидаги прокуратурага Корея президенти собиқ котиблари Ан Бон Гин ва Ли Чэ Ман сўроққа чақирилган. Уларнинг иккиси ҳам тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрликларини билдиришган. Прокуратуранинг гумон қилишича, Ан Бон Гин ва Ли Чэ Ман Цой Сун Силнинг президент ҳужжатларини қўлга киритишига алоқадор бўлиши мумкин.
Хусусан, Цой Сун Силнинг планшет компьютерида президент Пак Кин Хе маърузалари топилган эди. У президент нутқ қилишидан аввал, уларга ўзгартириш киритгани маълум бўлганди. Пак Кин Хенинг яна бир котиби Чон Хо Сон махфий маълумотлар ошкор бўлгани сабабли қўлга олинган.
Пак Кин Хенинг ўзи можаро туфайли икки марта кечирим сўраган ва прокуратурада ўз хоҳиши билан кўрсатма беришга тайёрлиги ҳақида баёнот берган эди. Бундан аввал, Жанубий Кореяда амалдаги давлат раҳбари прокуратурага ҳеч қачон кўрсатма бермаган.
Мавзуга оид
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024