Алексей Улюкаев ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзод маълум қилинди
Россия иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев ҳибсга олиниб, лавозимидан четлаштирилса, унинг ўрнига Стратегик ташаббуслар агентлиги директори Андрей Никитин тайинланиши мумкин. Бу ҳақда, «Газета.Ru»нинг Кремль маъмуриятига яқин манбаси маълум қилган.
У шунингдек, Россия президенти Владимир Путин иқтисодий тараққиёт вазирини кузатиш бўйича махсус амалиёт ўтказиш ҳамда Улюкаевни ушлашга рухсат берганини тахмин қилган.
Аввалроқ, ҳукумат Алексей Улюкаевнинг истеъфосини кутаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия тергов қўмитаси мамлакат иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевни пора олаётган вақтда қўлга олиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатди. У «Роснефть» вакилларига нисбатан таҳдид қилганликда ва таъмагирликда айбланмоқда.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
20:41 / 23.12.2024
Россияда YouTube трафиги кескин камайди
19:55 / 23.12.2024