Панама президенти: офшор можароси ўтмишда қолди
"Панама ҳужжатлари" деб номланган маълумотларни ошкор қилиш билан боғлиқ можаролар ўтмишда қолди. Панама президенти Хуан Карлос Варела Мексика пойтахтида тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида шундай фикрни билдирди.
Марказий Америка республикаси раҳбари Мексикага ташриф буюриб, ҳамкасби Энрике Пенья Ньето билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари, шунингдек, хавфсизлик, муҳожирлик, иқтисодий лойиҳалар ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
"Биз, бутунлай шаффоф бўлган Панама молия тизимини ҳимоя қилиш учун қонунчилик талабларини ўзгартиришда илгарилаб кетдик", - дея Варела сўзларини келтиради La Jornada газетасининг сайти. Президентнинг таъкидлашича, унинг мамлакати "ўз молия тизими"ни бугунги куннинг шаффофлик талабларига мослаштирган ҳамда Мексика бизнес жамоатчилигига, "уларнинг сармояларига Панамада ҳеч нарса таҳдид солмаяпти".
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойи бошларида, Вашингтонда жойлашган Журналистик суриштирувлар халқаро консорциуми (ICIJ) жаҳоннинг собиқ ва амалдаги давлат раҳбарлари, сиёсатчилар, маданият ва спорт намояндаларининг офшор ҳисоб рақамларига оид 11,5 млн ҳужжатни эълон қилган эди. Мазкур тўпламга "Панама ҳужжатлари", дея ном берилганди.
Мавзуга оид
00:30 / 13.11.2024
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024