Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ёпилади
НАТО томонидан Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларини йўлга қўйиш учун 2014 йил майида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида очган бюроси ёпилади. РИА Новости агентлиги бюро ходимларига асосланиб хабар беришича, ташкилот ваколатхонаси 2017 йил апрелида ёпилади.
«Тошкент шаҳридаги ҳудудий офис 2017 йилнинг 31 мартигача фаолият кўрсатади, шундан кейин Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар Брюссель шаҳридан туриб тўғридан-тўғри йўлга қўйилади», — дея аниқлик киритган манба.
Бундан олдинроқ, офис раҳбари Розария Пульизи ваколатхона ёпилиши ҳақида маълум қилган, бу сиёсий сабаб туфайли эмас, 2017 йилги бюджетнинг қайта кўриб чиқилиши сабабли рўй беришини айтиб ўтганди.
«НАТОнинг Марказий Осиё ва Афғонистонда бўлиши илгаригидек муҳим аҳамиятлидир. Шериклик дастури руҳида тинчлик ўрнатиш учун Марказий Осиёдаги ҳар бир ҳамкоримиз фаолият ва ҳамкорликни ривожлантириш борасида ўз ҳуқуқига эга», — деганди у.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026