Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саргсян Россия «Искандер»ларининг Арманистонда жойлаштирилишига изоҳ берди
Арманистон президенти Серж Саргсяннинг изоҳ беришича, Россиянинг «Искандер» ракета мажмуаларини республика ҳудудида жойлаштириш мажбурий чорадир. У минтақадаги барқарорликни сақлашга хизмат қилади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
«Ўйлашимча, бу минтақамиздаги ҳарбий мувозанатни тиклаш учун мажбурий чора. Сир эмаски, Озарбойжон сўнгги бир неча йилда доимий равишда янги қурол-аслаҳа сотиб олди. Биз Озарбойжон каби молиявий имкониятларга эга эмасмиз. Бироқ, вазиятни бир маромда ушлашга ҳаракат қиламиз», — деган Саргсян.
Шу билан бирга, у қурол-яроғлар пойгасини «номақбул вазият» сифатида баҳолаган.
Ушбу мажмуалар илк бора 21 сентябрда Ереванда Арманистон мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳарбий парад чоғида намойиш этилган эди.
Мавзуга оид
09:50
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
10:35 / 03.04.2026
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
09:04 / 03.04.2026
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
18:59 / 02.04.2026