Ўзбекистон | 15:07 / 20.11.2016
29337
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон билан чегара масалалари муҳокама қилинди

Фото: «Независимое мнение»

2016 йилнинг 15-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Учрашувлар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди, жумладан аввал мувофиқлаштирилмаган айрим участкалар бўйича фикр алмашилди.

Мавзуга оид