Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуруч Ҳиндистонда пайдо бўлганми ёки Хитойда?
Фото: Flickr
Британиялик археологлар Ҳиндистоннинг қадимий аҳолиси тахминан 4,5 минг йил аввал гуруч етиштиришни бошлаганига оид, аввал номаълум бўлган далилларни топишди. Бу гуруч етиштиришнинг Хитой билан бир вақтда ёки ундан ҳам аввал йўлга қўйилганлигига ишора қилади. Antiquity журналида ушбу тадқиқотга доир мақола чоп этилди.
Оксфорд университети ходими Женнифер Бейтс ва унинг ҳамкасблари хулосаларига кўра, Ҳиндистонда гуруч етиштириш Хитойдан тахминан 430 йил аввал йўлга қўйила бошлаган бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар Ракҳигари қадимий ҳинд шаҳридаги вайроналарни ўрганиб, шундай хулосага келишди.
Ракҳигари ва унинг атрофидаги қишлоқлар замонавий Ҳиндистоннинг ғарбида жойлашган. Мазкур ҳудудда ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам ёғингарчилик даражаси юқори бўлиб, бу ушбу ҳудудларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун энг қулай жойга айлантиради.
Бейтснинг таъкидлашича, унинг жамоаси бу ерлардан дастлаб Месопотамия қишлоқ хўжалигининг арпа ва буғдой изларини қидиришган. Бунинг ўрнига олимлар қишда ва ёзда етиштирилувчи бир қатор қишлоқ хўжалик маҳсулотларини топишга муваффақ бўлишган.
Мавзуга оид
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026
Нафас олиш имконсиз – кичик ҳинд шаҳри дунёда энг ифлос ҳавога эга экани маълум бўлди
13:08 / 23.03.2026