Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Исроилни танқид қилди
Фото: RIA
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил билан муносабатлар нормаллашганини қайд этди, бироқ Исроилнинг фаластинликларга нисбатан сиёсатига танқидий қарашларидан воз кечмади ва Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнига исроилликлар террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайдиган ХАМАС ҳаракатини қўшишни таклиф қилди.
Туркия президенти бу ҳақда Исроилнинг иккинчи телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Эрдўғаннинг бу интервьюси икки давлатнинг ҳам яқинлашаётгани, ҳам улар орасида зиддиятлар сақланиб қолинаётганининг навбатдаги исботи бўлди.
"Мен ишонаманки, биз муносабатларни нормаллаштиришда анча илгариладик", деб айтган Эрдўған. Эрдўғаннинг сўзлари субтитрлар ёрдамида яҳудий тилига таржима қилиб турилган. Эрдўғаннинг интервьюси 21 ноябрда кечки пайт намойиш қилинган.
Бир неча ой олдин Туркия ва Исроил 6 йиллик ўзаро узоқлашишдан кейин муносабатларни нормаллаштириш ҳақидаги келишувни имзолаганди.
Эрдўған ХАМАС ислом ҳаракатини террорчилик ташкилоти деб аташдан бош тортмоқда ва унинг вакиллари билан мунтазам алоқа қилиб туришини айтган. "Мен бу масалаларда жуда очиқман, менда яширинча мақсад йўқ. Менинг истагим шуки, биз бу минтақада тинчликка эришишимиз лозим", деб айтган Эрдўған.
Эрдўған шунингдек Исроил Қуддуснинг тарихий марказида жойлашган ал-Ақсо масжиди устидан назоратни ўз қўлига олмоқчилигини айтди. "Қуддус уч дин учун муқаддас жойдир ва ҳамма буни ҳурмат қилиши лозим", деган Эрдўған. Исроил бу айбловларни инкор қилмоқда.
Мавзуга оид
11:13 / 10.02.2026
Фидан Туркия ядровий пойгага қўшилишини истисно қилмади
09:26 / 28.01.2026
Нетаняҳу: Ғазо секторида Фаластин давлати бўлмайди
12:50 / 27.01.2026
Трамп: Ҳамас сўнгги жасадни топишга ёрдам берди, энди қуролсизланиши керак
21:02 / 26.01.2026