Германияда ажойиб карьера қуришга муваффақ бўлган  Ангела Меркель кетма-кет тўртинчи муддатга мамлакат канцлери лавозимига ўз номзодини қўймоқчи. Кимё соҳаси мутахассиси, қачонлардир барча немисларнинг севимли етакчиси сўнгги пайтларда ўзининг миграцион сиёсати туфайли кўп юртдошларининг ғазабига дучор бўлмоқда. "Мен спортда катта муваффақиятларга эришмаганман, лекин тилим ўткир бўлган. Мен жамиятда, одамлар орасида  бўлишни ёқтирардим, доим нималарнидир ташкиллаштириш, қандайдир байрамларга тайёргарлик кўришни хуш кўрардим", - дер эди авваллари Меркель. Ўшандан буён ҳеч нарса ўзгармади, фрау тўртинчи муддат сари қадам қўймоқда, демак, унинг байрами давом этиши мумкин. Газета.ру нашри Меркелнинг суратларидан иборат фотожамланмани тақдим этди. 

Ангела Меркелнинг ГФР вазирлар маҳкамасидаги ҳафталик мажлисларида олинган суратларидан тузилган коллаж, 2009 йил 

Markus Schreiber/AP

Ангела Меркель Берлиндаги рождество арчаси фонида, 2005 йилнинг 25 ноябри

Arnd Wiegmann/Reuters

Ангела Меркель ва Россия президенти Владимир Путин Томскдаги «Вечный зов» ресторан-трактирида, 2006 йилнинг апрели

Дмитрий Астахов/ТАСС/Reuters

Ангела Меркель Америка президенти Барак Обама билан Германия жанубидаги Эльмау саройида "катта еттилик" учрашуви майдонларида, 2015 йилнинг июни

Michael Kappeler/Reuters

Ангела Меркель ва Франция президенти Николя Саркози мамлакатнинг биринчи хоними Карло Бруни-Саркози уйида уюштирилган ланч олдидан, 2008 йилнинг 24 ноябри