Жаҳон | 15:44 / 27.11.2016
8669
1 дақиқада ўқилади

Исроилдаги ёнғинлар ўчирилди

Фото: AFP

Исроил ҳудудидаги барча ёнғинлар бартараф этилди. Бу ҳақда мамлакат ўт ўчириш хизматига асосланган ҳолда AFP хабар берган.

«Оловнинг фаол ўчоқлари қолмади. Ўтган тун осуда кечди», — деган манба.

Табиий офат туфайли ўн минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Исроил ҳукумати бу ёнғинлар инсон омили билан рўй берганидан гумон қилди. Бу бўйича тергов ишлари доирасида 20 киши қўлга олинган. 

Jerusalem Post хабарига кўра, 1 ҳафта мобайнида ёнғинлар 750 гектар майдондаги ўрмонни йўқ қилди.

Исроилга ёнғинга қарши курашда ўз ёрдамларини Россия, Греция, Италия, Хорватия, Кипр, Испания, Туркия ва Озарбойжон каби давлатлар таклиф қилган.

Мавзуга оид