Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:09 / 29.11.2016
23324
1 дақиқада ўқилади
Бортида Бразилия футбол жамоаси бўлган самолёт авиаҳалокатга учради
Колумбияда 72 нафар йўловчини олиб кетаётган самолёт авиаҳалокатга учради.
Washington Post нашри берган хабарга кўра, самолёт Боливиядан учган ва Медельин аэропортига келиш йўлида қулаган.
Маълумотларга кўра, самолёт бортида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол жамоаси футболчилари ҳам бўлган. Улар Медельинга Копа Судамерикана мусобақасида «Атлетико Насьональ»га қарши 1 декабрда ўтказилиши лозим бўлган учрашувга учиб кетаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 27 футболчи ва бир қанча журналистлар бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш