Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний маҳсулот муомаласининг олди олинди
Фото: © Getty Images
Фуқаро Темур Норқулов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўзи яшаб келаётган Жиззах туманидаги уйининг молхонасида қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасида пахта чигитидан кунжара ва ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда унинг қилмишига чек қўйилди.
“Ҳуқуқ” газетасининг хабар беришича, давлат санитария-эпидемиология маркази мутахассисларининг хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган ёғ маҳсулотлари инсон саломатлиги учун хавфли эканлиги ва тегишли талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
Албатта, жиноят жазосиз қолмади. Ўзининг ноқонуний қилмишлари оқибатида жамиятимизга ва оиласига моддий-маънавий, тиббий зарар келтираётган айрим “олғир” шахслар маълум муддат мўмай даромад топишлари мумкин, бироқ кўза кунда эмас, кунида синади, дейилганидек, уларнинг қилмиши фош бўлиши айни ҳақиқатдир.
Мавзуга оид
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
17:50 / 03.02.2026
Янги Жиззах шаҳри қурилади
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
21:06 / 29.01.2026