Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Қозоғистон президенти билан музокаралар ўтказди
Фото: AP
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Покистон бош вазири Наваз Шариф билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар қилмоқда янги давлат раҳбарининг штаби.
Таъкидланишича, Трамп Назарбоев билан “минтақавий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш муҳимлиги ҳақида суҳбатлашган”. Штаб маълумотларига кўра, қозоғистонлик сиёсатчи Трампни “сайловлардаги тарихий ғалаба” билан табриклади. Америкалик миллиардер эса Қозоғистон давлат мустақиллигининг 25 йиллиги юзасидан самимий сўзларини билдирган.
Шариф билан суҳбатда эса “АҚШ ва Покистон келажакда кучли ишчи муносабатларни қўллаб-қувватлашлари” ҳақида сўз борган. Штабда таъкидланишича, музокаралар “самарали” бўлган, унинг давомида “сайланган президент бош вазир билан узоқ муддатли ва илиқ шахсий муносабатларга умид қилаётганини таъкидлаб ўтган”.
Мавзуга оид
12:49 / 27.03.2026
Эрон музокаралардан нега манфаатдор эмас?
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
11:48 / 25.01.2026