Туркия ТИВ: Анқара Сурия ҳудудий яхлитлиги тарафдори
Туркия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Мавлут Чавушўғлининг сўзларига кўра, Анқара маъмурияти Сурия ҳудудий яхлитлиги тарафдоридир.
"Биз Суриянинг ҳудудий яхлитлиги тарафдоримиз. Шу боисдан, яхлитлик хусусида сўз кетганда, биз албатта, инклюзив бўлишга ҳаракат қиляпмиз, бунда барча томонлар қарашлари ва фикрлари тингланади, эътиборга олинади", — деган Чавушўғли Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан суҳбатда.
Аввал хабар қилинганидек, президент Эрдўған раҳбарлигидаги Туркия Миллий хавфсизлик кенгашининг олти соатлик йиғилиши якунида Анқара Сурия ҳудудий яхлитлиги тарафдори экани хабар қилинган эди. Шунга кўра, Туркия Сурия курдларининг демократик иттифоқи томонидан назорат қилинувчи Сурия шимолида алоҳида ҳудуд пайдо бўлишига йўл қўймайди.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
15:30 / 04.11.2024
Лавров: Зеленскийнинг «режаси» ва «формуласи» Европани тинчликка яқинлаштирмайди
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
10:30 / 02.11.2024