Спорт | 10:20 / 03.12.2016
4306
1 дақиқада ўқилади

Ўзил, Хамес ва Фалькао солиқ тўлашдан бош тортишда гумон қилинмоқда

Бир неча машҳур футболчилар солиқ тўлашдан бош тортишда гумон қилинмоқдалар. Гап германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил, португалиялик ҳимоячилар Пепе ва Рикарду Карвалью, колумбиялик футболчилар Хамес Родригес ва Радамел Фалькао ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда. Уларнинг барчаси, Ўзилдан ташқари, таниқли футбол агенти Жорже Мендешнинг мижозлари ҳисобланади. Таъкидланишича, айнан Мендеш солиқдан қочиш фирибгарлик схемасини ишлаб чиққан. 

Аввалроқ, Der Spiegel португалиялик футболчи Криштиану Роналду 150 млн евролик солиқни яширган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Бундан ташқари, солиқларни яширишда Жозе Моуриньо ҳам иштирок этган. У 12 млн евролик солиқни яширишда айбланмоқда. 

Бу орада Мендешнинг Gestifute компанияси Роналду ва Моуриньо солиқ фирибгарликларига алоқалари йўқликлари ҳақида баёнот билан чиқди.

Мавзуга оид