Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маттео Ренци сўзида турди - мухолифат эса тантана қилмоқда
Италия аҳолиси конституция ислоҳотига оид референдумда айни ислоҳотга қарши овоз берди. Ҳукумат қонун лойиҳаси муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, бош вазир Маттео Ренци ўз ваъдасига биноан истеъфога чиқишини эълон қилди.
Овоз бериш жараёни 4 декабрда бўлиб ўтди. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси вазифасини бажарувчи ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, италияликларнинг аксарияти — 59,11 фоизи — республиканинг асосий қонунига ўзгартишлар киритиш ғоясини маъқулламаган.
Умуман референдумда биргина масала – конституцияга ўзгартиш киритишга ойдинлик киритилиши керак эди. Аслида, Ренци ҳукумати нимани таклиф қилган эди? Мамлакат ҳукумати Сенат ваколатларини ўзгартиришни кўзда тутар эди.
Хусусан, парламентни вилоят кенгашлари шакллантириши лозим эди. Яъни, улардан 74 нафар маслаҳатчи ҳамда 21та шаҳар ҳокими Сенат аъзоси бўлиши кутилаётган эди. Мамлакат президенти эса яна беш нафар парламент аъзосини тайинлаши лозим эди.
Агар тузатишлар қабул қилинганда, Сенат учдан бир қисмдан кўпроққа (315 сенатордан 100 нафар қолар эди) қисқариши мумкин эди. Бундан ташқари, парламент ваколатлари ҳам таҳдид остида қолаётганди. Ренци сенаторлар ихтиёрига ислоҳотлар ва конституцияни ўзгартиришга оид бир неча масалани ҳал этиш ихтиёрини беришга рози эди.
Шу билан бирга, конституциявий ислоҳотга кўра, вилоятлар ва марказий ҳукумат ўртасидаги ваколатлар қайта тақсимланар эди.
Маттео Ренци ўз лойиҳасига катта умид қилганди. Аммо, афсуски, унинг умидлари пучга чиқди. Шу сабабли, ўзи бир неча маротаба огоҳлантирганидек, истеъфога чиқди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026