Спорт | 14:20 / 05.12.2016
8457
2 дақиқада ўқилади

«Сити» ва «Челси» баҳс якунидаги можаро учун Фернандиньо эмас, Фабрегас айбланиши мумкин

«Челси» жамоаси ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас АПЛнинг 14-турида «Манчестер Сити»га қарши ўйиндаги вазият учун жазоланиши мумкин.

Ўйин якунида бошланган жанжал вақтида испаниялик футболчи «шаҳарликлар» хавбеки Фернандиньонинг юзига шапатилаган ва кейин бразилиялик футболчи ўзини тутиб тура олмай қолганди. У Фабрегаснинг бўйнидан тутиб, уни майдондан ташқарига суриб ташлади. Бу вазиятда ўйин ҳаками Фернандиньони айбдор деб топиб, уни майдондан ҳайдади, Сеск эса ўйинни давом эттирди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, ўйинни бошқарган Энтони Тэйлор ўз рапортида Фабрегаснинг Фернандиньони провакация қилганини келтирмаган бўлса, FA  испаниялик футболчи учун ўзи жазо тайинлайди. Лондонликлар жамоаси хавбеки бу ҳаракати учун қизил карточка олиши мумкин.

Клубларга ва футболчилар ва ходимлардан иборат 30 нафардан ортиқ ходимга нисбатан жазо чоралари (жарималар) 5 декабрь куни қабул қилинади.

Видео: Гвардиола Фабрегасни кўришни истамади

Мавзуга оид