Жаҳон | 10:12 / 07.12.2016
18827
1 дақиқада ўқилади

Обаманинг иқрори: “АҚШ “Толибон”ни йўқ қила олмайди”

Фото: РИА

АҚШ “Толибон” ҳаракатини йўқ қилиш ҳолатида эмас, Афғонистондаги хавфсизлик кучларига бу мамлакатда тинчлик ўрнатишга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда 6 декабрь куни АҚШ президенти Барак Обама айтиб ўтди.

"Афғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда, у ердаги уруш 30 йилдан бери давом этмоқда. АҚШ урушни тугатиш учун “Толибон”ни йўқ қила олмайди. Аммо биз “Ал-Қоида” у ерда жангариларга бошпана беришига тўсқинлик қилишимиз ва бу борада афғон хавфсизлик кучларига ёрдам беришимиз мумкин", — деди Обама Флоридада терроризмга қарши кураш ҳақида нутқ сўзлар экан. Президентнинг чиқишини Оқ уй сайти транслиция қилиб турибди.

Обаманинг тасдиқлашича, айни дамда Афғонистонда “10 мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи” бор. Президентнинг маълум қилишича, улар афғон хавфсизлик кучларига таянч бўлмоқда.
 

Мавзуга оид