Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиёлик тадбиркор ходимларининг Мальдив оролларида ҳордиқ чиқариши учун 500 минг доллар тўлади
Сингапурнинг Evolve компанияси эгаси Чатри Ситйодтон 100 нафар ходимининг Мальдив оролларида ҳордиқ чиқариши учун деярли 500 минг доллар тўлади. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Тадбиркор қўл остидаги ходимларга бундай совғани яхши ишлашгани учун тақдим этган. Уларнинг саъй-ҳаракати натижасида аралаш яккакурашлар бўйича мусобақалар ташкил этиш билан шуғулланувчи фирма даромади жорий йилда 2015 йил билан таққослаганда 30 фоизга ошган.
Ситйодтон ходимларининг йўл учун барча сарф-харажатларини ўз зиммасига олган. Уларнинг неча кун дам олиши ошкор этилмади. Хабарларга кўра, бизнесмен сўнгги беш йил давомида ходимларига бир неча бор шундай совға қилган – улар Индонезия ва Таиландда беш юлдузли меҳмонхонада яшаб, ҳордиқ чиқариб қайтишган.





Мавзуга оид
11:58 / 17.10.2025
Ўзбекистонда ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланди
20:04 / 25.08.2025
АҚШ меҳнат бозорида Буюк рецессия давридаги ҳолат кузатилмоқда
21:11 / 09.08.2025
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
11:37 / 08.08.2025